Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика штатларидан бирида 62 киши ўлдирилди
Фото: Especial
Мексиканинг Гуанахуато штатида бир ҳафта давомида камида 62 киши ўлдирилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Аниқлик киритилишича, Саламанка шаҳрида куни кеча 11 кишининг жасади топилган. Улар майда бўлакларга бўлиб ташланган ва қора пластик пакетларга жойлаштирилгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Селайя шаҳрида беш киши тушлик вақтида, ресторан эгаси билан қўшиб отиб ташланган. Тўрт киши Ирапуато шаҳрида отиб ўлдирилган.
Гуанахуато штати бир неча наркокартелларнинг ҳудуд устидан назорат учун можаро марказига айланган. Қатор ҳолатларда қотиллар қурбонларининг жасади ёнида «наркохат» қолдирган, уларда рақобатчиларга таҳдид билдирилган.
Мавзуга оид
18:35 / 09.01.2026
Трамп Мексикадаги наркокартелларга қарши эҳтимолий ҳарбий операцияни эълон қилди
21:21 / 03.01.2026
Трамп навбатдаги нишон Мексика бўлиши мумкинлигига шаъма қилди
09:34 / 03.01.2026
Мексикада зилзила: камида икки киши ҳалок бўлди
14:14 / 18.11.2025