Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ғарб давлатларини «қизил чизиқдан» ўтмасликка чақирди
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Ғарб давлатлари Москва билан муносабатларда «қизил чизиқдан» ўтмагани маъқул. Бу ҳақда у Петербург халқаро иқтисодий форуми давомида айтиб ўтган.
«НАТО бизнинг чегараларга жуда яқин келгани ҳам майли, бироқ, бизда эртага Украина ҳам у ерда кириши бўйича тахминлар бор. Шунда бу давлатда ҳам қандайдир радарлар ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ўрнатилади», - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шунингдек, у Россия манфаатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирган.
«Қандайдир чегаралар бор, тушунасизми, «қизил чизиқдан» ўтмаган маъқул. Бир-биримизнинг манфаатларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлайлик», - деган Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ЖЧ-2018 асосий фаворитини айтганди.
Мавзуга оид
11:20
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:55
Сирский: Россия Чернихив вилоятига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
08:55
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
19:04 / 30.06.2026