Спорт | 20:35 / 26.05.2018
25781
1 дақиқада ўқилади

Роналду операторнинг қошини ёриб, уни хурсанд қилди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир бор жентльменча иш тутди.

Чемпионлар Лигаси финалидан олдинги машғулотда, футболчининг кучли зарбасидан сўнг, тўп майдон четидаги операторлардан бирининг юзига тегди ва унинг қоши ёрилиб кетди.

Португалиялик шу заҳоти ундан узр сўради. Машғулот тугагач эса, унга ўз либосини тақдим қилиб, кўнглини кўтариб қўйди.

Фото: Twitter /UEFAcom_ru

Мавзуга оид