Тожикистон аҳолиси сони 9 млн кишига етди
Тожикистон аҳолиси сони 9 млн кишига етди, деб хабар қилмоқда РИА Новости мамлакат Статистика бўйича агентлигига таянган ҳолда.
«Тўққиз миллионинчи фуқаро кеча Душанбедаги туғуруқхоналардан бирида дунёга келди. Шаҳар маъмурияти вакиллари тез орадаги чақалоқнинг исми ва туғуруқхона сонини айтишга ваъда беришган», - дея маълум қилишган агентликда.
Расмий маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сони ҳар йили 2,2 фоизга ёки 200 минг кишига ўсмоқда.
Таъкидланишича, туғилиш миқдори юқори бўлгани туфайли мамлакат дунёда популяция бўйича энг ёшларидан бирига айланди. Тожикистон аҳолисининг учдан бири қисми - бу бир ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда 9 миллионинчи фуқаро яқин кунларда туғилиши кутилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:23
Тожикистон Россия билан ўртоқлик ўйинига рад жавоб берди. Туркманистон, Сурия ва Покистон билан музокара давом этмоқда
21:22 / 04.10.2024
Россияда ноқонуний миграция тугатилгани эълон қилинди
11:06 / 29.09.2024
2024 йил 8 ойда Ўзбекистон ташқи савдосидаги етакчи давлатлар маълум қилинди
18:54 / 28.09.2024