12:17 / 26.05.2018
7931

UFC жангчиси уйдаги зўравонликда айбланиб ҳибсга олинди

Фото: Esther Lin/ MMA Fighting

Мутлақ жангчилар чемпионати жангчиси Ник Диас Лас-Вегасда уй зўравонлик ҳолати бўйича айблов билан ҳибсга олинди.

MMAFighting маълумотига кўра, Диас ўзи билан бирга яшаган қизни дўппослаб, бўғган. Бу ҳолат вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари аралашувига қадар давом этган.

Таъкидланишича, спортчи айни дамда Кларк қамоқхонасига жойлаштирилган ва юқоридаги ҳолат бўйича тергов бошланган. Илк эшитувлар 26 майга белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазндаги амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов тўрт йил муқаддам фаолиятини якунлашга жуда яқин бўлгани хабар қилинганди.

Top