Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Осетия Грузия билан музокаралар учун шартларни айтди
Фото: РИА Новости /Михаил Мокрушин
Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибиловнинг маълум қилишича, Цхинвал Тбилиси билан музокараларни, агарда қатор дастлабки шартлар бажарилса бошлайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Биз, албатта, тўғридан-тўғри мулоқотга тайёрмиз, бироқ илгари сураётган қатор шартларимиз бор. Биринчидан, Грузия Осетияга ҳақиқатдан ҳам Грузия ҳужум қилганини расман тан олиши керак», - деди Бибилов.
Унинг таъкидлашича, айбдорлар Грузия ички суди ёки халқаро трибунал томонидан жазога тортилиши лозим. Унинг фикрига кўра, Грузия ҳарбийлари «халқни қирғин қилишган» ва бунинг учун «жавоб бериш шарт».
Бибилов Петербург иқтисодий форуми доирасида шундай баёнот билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Осетия президенти минтақадаги Россия қўшинлари ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
14:00 / 16.11.2024
Гуржистонсиз 30 йил: Абхазия ва Жанубий Осетия қандай яшамоқда?
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024