Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Реал" қаторасига 3-маротаба Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди
Фото: Twitter/ChampionsLeague
"Реал Мадрид" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги 2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси финали ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган учрашув мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб 51-дақиқада Бензема ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Мане фарқни йўққа чиқарди. 64- ва 83-дақиқаларда Бейл урган голлар "Реал"га ЕЧЛнинг 13-кубогини тақдим этди.
Шу тариқа "Реал" тарихида 13-маротаба, қаторасига эса 3-бор Чемпионлар Лигасини қўлга киритиб, ўз рекордини янгилади.
Реал Мадрид Испания – Ливерпуль Англия 3:1
Голлар: 1:0 – 51 Бензема, 1:1 – 55 Мане, 2:1 – 64 Бейл, 3:1 – 83 Бейл.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Начо, 37), Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Бейл, 61), Кроос, Роналду, Бензема (Асенсио, 89).
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино, Вейналдум, Салах (Лаллана, 30), Милнер (Джан, 83), Мане, Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Мане (82).
Мавзуга оид
23:54 / 30.09.2025
Олмаотадаги «Қайрат» ва «Реал» тарихий ўйинида бешта гол урилди
11:37 / 29.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025