Жаҳон | 16:09 / 27.05.2018
7955
2 дақиқада ўқилади

Талабалар вайронага айланган Мосул шаҳрини қайта тикламоқчи

Ироқ университетида таҳсил олувчи бир гуруҳ кўнгилли талабалар Мосул шаҳрини вайроналардан тозалаб, маданий бой меросни қайта тикламоқчи бўляпти.

Reuters агентлигининг ёзишича, дастлаб, Рағод Ҳаммади ва бошқа талабалар ташаббуси билан Мосул университети Марказий кутубхонасини қайта қуриш ғояси, кейинчалик, бундай ижтимоий фаолликни давом эттиришга ундади.

Фото: REUTERS/Khalid Al-Mousily

Тиббиёт факультетида 25 йилдан буён таълим бераётган Ҳаммадининг айтишича, тарихи Ироқ давлатидан ҳам улуғ бўлган Ал-Ҳадба минораси ва 30,000 китоб сақлаб қолиниши керак.

Фото: REUTERS/Khalid Al-Mousily

«Ал-Ҳадба минораси 12 асрга тегишли Катта ал-Нури масжидининг бир қисми ҳисобланади. Афсуски, бу ерлар абгор ҳолга келиб қолди. Китоблар орасида Муславининг қўлёзма асарлари ҳам мавжуд», дейди у.

Шаҳарда яшовчи Дия Ол Тохирнинг таъкидлашича, Мосулнинг эски шаҳри вайронага айланиб қолганига қарамай, кишилар уйларига қайтиб келмоқда.

Фото: REUTERS/Khalid Al-Mousily

«Аммо, қашшоқлик ИШИД етказган азобдан ҳам кўп кулфатларни бошга солиши мумкин. Агар кишилар егулик ва ичимлик тополмаса, сўнг, чорасизлик жиноятга бошлайди», дейди афсус билан Дия.

Мавзуга оид