Ўзбекистон | 12:05 / 28.05.2018
4723
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Гюнтер Оверфельд билан яна музокаралар ўтказди 

2018 йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида олий ва бошқа даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Германия учрашувлари жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ҳамда режалаштирилган икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 23 май куни ҳам Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан музокаралар ўтказганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид