Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.
Азиз Абдуҳакимов 1974 йилда туғилган. 2014 йил ёзидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарган. Аввалроқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган. 2017 йилнинг август ойидан бери Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан олингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
16:47 / 19.06.2026