Давлат туризм қўмитасига янги раис тайинланди
Бахтиёр Умаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.
Бахтиёр Нурутдинович Умаров бунга қадар Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбари Иброҳим Абдураҳмоновнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган.

Фото: Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги
Қўмита раисининг вазифалари қуйидагилардан иборат: фаолиятини ялпи бошқариш ва Қўмита олдига қўйилган барча топшириқ ва вазифаларни ижроси юзасидан шахсан жавобгарликни ўз зиммасига олади;
умумий белгиланган штат миқдоридан оширмаган ҳолда, Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг штат жадвалини ҳамда марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар ва Қўмита қошидаги ташкилотларнинг харажатлари миқдорини тасдиқлайди;
қўмита марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг тузилиш тартиби ва бўлимлари ҳақидаги низомни тасдиқлайди, Қўмита қошидаги ташкилотларнинг Уставини тасдиқлайди;
ўрнатилган тартибда Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ҳамда Қўмита қошидаги ташкилотларнинг ходимларини ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади;
Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юртимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналаридаги туризмни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиларни тайинлаш ва ишдан вазифасидан озод этиш юзасидан таклифларини киритади;
қўмита ваколати доирасидаги масалалар бўйича зарур ҳужжатларни қабул қилиш, раиснинг биринчи ўринбосари ва раис ўринбосари, Қўмитанинг бошқа ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва ташкилотлари ходимлари ваколати, вазифалари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
қўмитанинг бошқа ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва ташкилотлари ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган вазифалар юзасидан буйруқ ва кўрсатмалар беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари этиб тайинлангани хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
Жаҳон | 00:46
-
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 00:16
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
Мавзуга оид

16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади

18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади

19:50 / 08.01.2025
Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди

17:37 / 12.11.2024