Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ мавсумидаги энг яхши голлар аниқланди
УЕФА техник кузатувчилари Чемпионлар лигасининг 2017/18-йилги мавсумидаги энг яхши ўнта голни танлашди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Биринчи ўринни «Реал» форварди Криштиану Роналдунинг мусобақа ¼ финалида «Ювентус» дарвозасига урган голи эгаллади. Ҳужумчи ва Роналду жамоадоши Гарет Бэйлнинг «Ливерпуль» билан бўлиб ўтган финалдаги тўпи иккинчи поғонада жойлашди. Шуниси қизиқки, мавсумдаги энг яхши голлар топ-10лигига Роналду ва Бэйл иштирокидаги яна иккита гол киритилди (мос равишда олтинчи ҳамда тўққизинчи ўрин).
УЕФА техник кузатувчилари версиясига кўра 2017/18-йилги мавсумда Чемпионлар лигасидаги топ-10 энг яхши гол:
1. Криштиану Роналду («Ювентус» — «Реал» 0:3, 1/4 финал биринчи ўйини)
2. Гарет Бэйл («Ливерпуль» — «Реал» 1:3, финал)
3. Гонсало Игуаин («Ювентус» — «Тоттенхэм Хотспур» 2:2, 1/8 финал биринчи ўйини)
4. Антуан Гризманн («Атлетико» — «Рома» 2:0, гуруҳ босқичи)
5. Эдин Джеко («Челси» — «Рома» 3:3, гуруҳ босқичи)
6. Гарет Бэйл («Боруссия» Д – «Реал» 1:3, гуруҳ босқичи)
7. Фред («Шахтёр» — «Рома» 2:1, 1/8 финал биринчи ўйини)
8. Кевин Де Брёйне («Манчестер Сити» — «Шахтёр» 2:0, гуруҳ босқичи)
9. Лоренцо Инсинье («Наполи» — «Шахтёр» 3:0, гуруҳ босқичи)
10. Криштиану Роналду («Реал» — «Боруссия» Д 3:2, гуруҳ босқичи)
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

19:05 / 26.06.2025
Роналду Саудия Арабистонида қолди

09:36 / 05.06.2025
40 ёшли Роналду Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди

15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди

10:13 / 16.04.2025