Спорт | 16:20 / 28.05.2018
14210
1 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» Мбаппени сотиб юбормоқчи

Фото: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» УЕФА Париж клуби томонидан молиявий фэйр-плей қоидалари бузилиши учун санкциялар сифатида иш ҳақи фонди чекловини жорий этса, Неймарни эмас, балки Килиан Мбаппени сотиб юборади.

«Реал» ва «Манчестер Сити» вазиятни диққатлик билан кузатиб бормоқда, ҳар икки клуб ҳам ҳужумчини ўтган йил ёзида харид қилмоқчи эди, деб ёзади The Times.

Қайд этиб ўтиш лозимки, УЕФА парижликларни ҳомийлик даромадлари ҳақида ошириб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун жазолайди.

Мбаппе «ПСЖ»га «Монако»дан 2017 йилнинг ёзида ижара ҳуқуқи асосида ўтган. Тегишли шартномада 2018 йилда 120 млн евро эвазига мажбурий харид қилиш ҳақида ҳам банд бор.

Мавзуга оид