Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:45 / 28.05.2018
10874
1 дақиқада ўқилади
Жиззахда қотиллик, қоровул омбор мудирини пичоқлади
26 май куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи, “Қишлоқхўжаликкимё” АЖ қоровули, А.Т. маст ҳолда шу жамият омбор мудири А.Р.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, унинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада А.Р. воқеа жойида вафот этган. А.Т. қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида йўловчи қотиллар қўлга олингани хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш