«Бир йиллик» стажёрлар нотариус бўла оладилар
Нотариус лавозимига номзодларнинг мажбурий стажировка ўташ муддати икки баравар қисқартирилди. Энди у судьялик лавозимида 5 йил ёки нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда 3 йил ишлаган номзодлар учун талаб этилмайди, деб ёзмоқда Norma.
Стажировка: 1 йил, айрим шахсларга – умуман керак эмас
Нотариус лавозимига номзодларнинг мажбурий стажировка ўташ муддати 2 йилдан 1 йилга қисқартирилди. Қуйидаги мутахассисларнинг стажировка ўташлари талаб этилмайди:
• судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган;
• нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда (адлия органларининг тегишли бошқармасида) камида 3 йил ишлаган.
Шуниси эътиборга лойиқки, бу қарор кучга кирган пайтда (26.05.2018 йил) стажировка ўтаётган, юқорида санаб ўтилган ходимларга ҳам тааллуқлидир. Яъни кўрсатилган санага келиб 1 йиллик стажировкани ўтаб бўлган барча мутахассислар, шунингдек собиқ судьялар ва тегишли адлия ходимлари – стажировка ўташ муддатидан қатъи назар, нотариус лавозимига танловда қатнашишга ҳақлидирлар.
Танлов – онлайн трансляция билан, нотариуслар сони кўпайиши керак
Бундан буён танлов асосида танлаб олиш жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.
Бундан ташқари, аҳолининг нотариал хизматлардан фойдаланиш имконини ошириш мақсадида нотариал округдаги нотариус лавозимларини белгилаш мезонлари қайта кўриб чиқилади. Ҳозир нотариал округда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ўртача ойлик сони (одатда, сўнгги 3 йилдаги) ва ушбу округдаги аҳоли сони ҳисобга қабул қилинмоқда.
Нотариусларни стрессни, келишмовчиликларни бошқариш ва иш вақтини самарали ташкил этишга ўргатадилар
Нотариусларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режа ва дастурларига шу ва юридик фаолият билан боғлиқ бўлмаган фанлар ва кўникмаларга ўргатадилар. Эслатиб ўтамиз, ҳар бир нотариус 3 йилда камида 1 марта ўз касбий малакасини ошириши шарт («Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси).
Ҳар бир нотариал идорада – махсус касса
Барча нотариал идоралар махсус кассалар билан таъминланади, уларда банк пластик карточкаларидан тўловни қабул қилиш бўйича ҳисоб терминаллари ўрнатилади. Улар нотариал идораларда белгиланган иш вақтига мувофиқ фаолият кўрсатади.
Тижорат банклари нотариуслар томонидан ушбу махсус кассалар орқали ундириладиган давлат божларининг жами суммасидан ажратма оладилар.
Ҳужжат 26.05.2018 йилдан кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нотариуслар хусусий бўлиши мумкин экани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
«АҚШ билан савдо низоларини тезроқ ҳал қилишимиз керак» — G7 йиғилишидаги сўнгги маълумотлар
Жаҳон | 00:45
-
Британияликлар Эверестни янги усулда забт этди
Жаҳон | 23:43 / 21.05.2025
-
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Жамият | 23:19 / 21.05.2025
Мавзуга оид

17:52 / 25.02.2025
Айрим нотариал хизматлар нархи оширилди

14:56 / 14.09.2024
Ўзбекистонлик талабалар учун Полшада ҳақ тўланадиган стажировкалар ташкил қилиниши мумкин

21:51 / 04.06.2024
Адвокат стажёрига ўриндошлик асосида стажировка ўташга рухсат берилди

08:24 / 21.09.2023