Ўзбекистон | 21:40 / 29.05.2018
169954
2 дақиқада ўқилади

«Фойдасидан зиёни кўп». Президент яна автомобиль заводини тилга олди

Фото: GM Uzbekistan ахборот хизмати

29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Импортни камайтиришимиз керак. Тўғри, бунинг ҳам меъёри бор. Автомобиль заводи ҳам ўйин. Агарда шу заводнинг ўрнига бешта автомобиль заводи бўлганда жуда кўп маҳаллийлаштириш бўларди. Ҳамма шароитни қилиб берганмиз, бир тийин ҳам солиқ тўламайди, фойдасидан зиёни кўп. 3,5 миллион аҳолидан 20 минг одам ишласа, нима кераги бор бундай автомобиль заводини?! 3,5 миллион аҳолидан! 

Ҳозир бизда экспорт ва импортнинг ўртасида дисбаланс. Шунинг учун Мавлоновдан ҳам, Хўжаевдан ҳам, Азимовдан ҳам норозиман бу борадаги ишлар сифати туфайли. Уч нафарини ҳам огоҳлантираман. Салимов сен ўзингнинг дунёқарашингни, Рўзиқуловникига ўхшаш ноинсоф ишларингни мен қабул қилмайман, керак эмас. 27 йил ҳаммага ёлғон гапириб юрдинглар! Ҳамма жой порахўрлик! Чегарадан ўтказиб, қайта олиб кириб экспорт қилдик, деб юрди.

Ҳамма ҳокимлар ёзиб олсин - импорт бўйича аҳволимиз яхши эмас. Импорт дегани - бошқа давлатнинг одамларига ойлик беряпмиз, дегани», - дея президентнинг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» мухбири.

Эслатиб ўтамиз, президент 19 май куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган видеоселекторда ҳам Асака автомобиль заводи фаолиятини танқид остига олган, бундай шароитда рақобат муҳити йўқлигини таъкидлаб ўтганди.

Мавзуга оид