Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси фаластинликлар ҳужуми ҳақида маълум қилди
Фаластинликлар Ғазо секторидан Исроилга қарата «кўплаб» ракеталар учирди. Бу ҳақда РИА «Новости» Исроил армияси матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Жароҳат олганлар ёки моддий зарар ҳақида маълумот ҳозирча берилмаган.
«Ракеталар Ғазо секторидан Исроил ҳудудининг бир нечта туманларига қарата учирилди», - дейилади хабарда.
Ҳарбийларнинг қўшимча қилишича, бир нечта ракета ракеталарга қарши мудофаа тизими қурилмалари томонидан тутиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо секторига зарба берганди.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
08:36 / 02.07.2026
Россиянинг дрон ва ракета ҳужумлари июнь ойида қисқарди
00:14 / 29.06.2026