Жаҳон | 08:11 / 29.05.2018
6002
1 дақиқада ўқилади

Маҳмуд Аббос шифохонадан чиқди

Фото: Reuters/Mohamad Torokman

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос шифохонадан чиқарилди, деб хабар қилмоқда ABC.

Телеканал маълумотларига кўра, шифохонадан чиққан Аббос «яхши ҳолатда ва овози тетик чиқяпти».

«Мен шифохонадан чиққаним учун Яратганга шукр қилмоқдаман. Мен бутунлай соғман ва эртагаёқ иш билан шуғулланишни бошлаш ниятидаман», - дея айтиб ўтди у.

Аббос ўпка яллиғланиши туфайли даволанишга ётқизилди, бу ҳолат 83 ёшли президентда бурундаги операциядан сўнг аниқланди.

Унинг шифохонага ётқизилиши жиддий баҳс-мунозаралар келтириб чиқарди. Баъзиларнинг фикрича, Фаластин етакчисида аниқ бир ворис йўқ, шунингдек, Фаластинда ҳокимиятни ишончли топшириш механизмлари ҳам яратилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил фаластинликларга Рамазонда Ал-Қудсга киришни тақиқлаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид