Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Хитой билан савдо айланмасини 200 млрд долларга етказмоқчи
Фото: РИА Новости/Сергей Гунеев
Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари ўринбосари Игорь Моргуловнинг айтишича, Россия-Хитой ўзаро савдо айланмасини 2020 йилгача 200 млрд долларга етказиш бўйича вазифа қўйилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар беряпти.
Моргуловнинг сўзларига кўра, Хитой томони ҳозирги вақтда Россиянинг етакчи савдо-иқтисодий шериги сифатида «мустаҳкамланиб олди».
«Муваффақиятга элтувчи муҳим нарса - бу иш, ҳамкорликнинг янги моделига ўтиш, у янада қалин ишлаб чиқариш ва инвестицион алоқаларга таянади», - дея айтиб ўтган Моргулов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин янги президентлик муддатидаги илк хорижий ташрифни қаерга амалга ошириши айтилганди.
Мавзуга оид
16:20 / 21.03.2026
Кремлга яқин иқтисодчилар Россияда йил охиригача рецессия бўлишини кутмоқда
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026
ЕИ йил охиригача Россия СТГдан воз кечишни режалаштирмоқда
12:27 / 20.03.2026