Жаҳон | 07:47 / 30.05.2018
6713
1 дақиқада ўқилади

Эрон Теҳрондаги терактлар бўйича АҚШга қарши даъво аризаси тайёрлашни бошлади  

Фото: FARS

Эрон парламенти 2017 йил Теҳронда ИШИД томонидан амалга оширилган терактлар юзасидан АҚШга қарши даъво аризаси тайёрлашни бошлади. Fars ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу ҳақда парламент юридик комиссияси аъзоси Абулфази Абуторобий хабар қилган.  

“Трамп сайловолди кампанияси вақтида АҚШ ИШИДни яратганини эслатган ҳолда ўз рақиби – Клинтон хонимнинг қилмишлари ҳақида гапирганди”, деб айтган Абуторобий.

Унинг айтишича, президентнинг айтганидан ишончлироқ нарса бўлиши мумкин эмас ва шу сабабли Эрон парламенти 17 кишининг умрини олиб кетган Теҳрондаги терактлар бўйича Вашингтонга қарши Халқаро судга даъво аризаси беришга қарор қилди.  

Абуторобийнинг айтишича, прокуратура ҳам шундай даъво аризаси тайёрлашни бошлаган. 

Теҳронда 2017 йил 7 июнда бир вақтнинг ўзида иккита теракт амалга оширилган. Терактлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, 43 киши жароҳатланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид