Light | 08:19 / 30.05.2018
14373
1 дақиқада ўқилади

Европадаги энг кекса дарахт Италияда топилди

Италиянинг Поллино миллий боғида ёши 1230 йилни ташкил қилувчи қарағай топилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди. 

Фото: Gianluca Piovesan

Гельдрейх турига мансуб қарағай кекса ёшига қарамай, ўсишда давом этмоқда. Тахмин қилинишича, дарахтнинг бундай узоқ “умр кўриши”нинг сири у топилган тоғдаги паст ҳароратлар бўлиши мумкин. Дарахт олимлар томонидан “Italus” деб номланди.

Мутахассислар қарағай охирги йилларда қалинроқ ҳалқалар шакллантираётганига эътибор қаратишган, бу эса атроф-муҳит яхши ҳолатдалигидан дарак беради. Бунинг сабаби эса Европанинг экология ҳақида янги қонунчилиги бўлиши мумкин. 

Фото: Gianluca Piovesan

Аввалроқ Европанинг энг кекса дарахти Шимолий Грецияда ўсувчи шу турдаги 1075 йиллик қарағай ҳисобланарди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид