Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ КХДР ядро қуроли бўйича махфий ҳисобот тайёрлади
МРБ ҳисоботига кўра, Шимолий Корея ҳукумати яқин вақт ичида ўз ядровий салоҳиятини йўқ қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда NBC News манбага асосан ёзмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Марказий разведка бошқармаси АҚШ маъмуриятига махфий ҳисобот тақдим этган. Унга кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокараларда бироз ён босиши мумкин, бироқ яқин вақт ичида ядровий қуролдан воз кечиш ниятида эмас.
Таъкидланишича, ҳужжат муаллифлари Ким Чен Ин Шимолий Кореяда бургерлар тайёрлаш бўйича ресторанлар тармоғини очишга тайёр экани ҳамда бу яхши ният белгиси сифатида бўлиши кераклигини билдирган. Шунингдек, у Америка компанияларига КХДР инфратузилмасини ривожлантиришга маблағлар йўналтиришга рухсат бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДР билан музокаралар муддатига аниқлик киритганди.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026