Жаҳон | 15:35 / 30.05.2018
25439
2 дақиқада ўқилади

Россия ҳарбийларини Бойқўнғирдан бутунлай олиб чиқиб кетиши мумкин 

Фото REUTERS/Shamil Zhumatov

Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Бейбут Атамқулов Россия Бойқўнғирдан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши мумкин эканини тасдиқлади. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда. 

«Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, Россия Федерациясида Бойқўнғир аэродромидан ҳарбийларни бутунлай олиб чиқиб кетиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ҳозирча биз ушбу масала бўйича аниқ икки томонлама музокаралар ўтказмадик. Бироқ, бу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. Ҳозир ҳали рўй бермаган нарсани изоҳлай олмайман. Кейинги ҳаракатлар қандай бўлишига доир масала муҳокама этилмоқда. Маълумот берилди, муҳокама давом этмоқда», - деган Бейбут Атамқулов.

Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда мингтадан ортиқ сунъий йўлдош учириш бўйича хизматларни кутиб турибди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийларни Бойқўнғирдан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги қарор тижорат парвозларини амалга ошириш имконини беради.

«Бунда плюслар ҳам бор, сабаби шунда очиқ тижорат парвозларини жалб этиш имкони пайдо бўлади. Бугун тижорат соҳаси қизиқарли бўлиб бормоқда. Масалан, парвозларда. Дунё бўйлаб мингтадан ортиқ сунъий йўлдош учириш бўйича хизматларни кутиб турибди», - деди вазир.

Мавзуга оид