Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толибонлар Тожикистон билан чегарадаги уездни эгаллаб олишди
Афғонистон шимоли-шарқидаги Тоҳар вилоятида, Тожикистон билан чегарадош жойлашган Дашти-Кала уезди «Толибон» радикал ҳаракати назоратига ўтди. Бу ҳақда Ariana News телеканали маҳаллий ҳукуматга асосланган ҳолда хабар тарқатган.
«Жангариларнинг қуролли ҳужуми оқибатида 5 ҳарбий ҳалок бўлди, 4 ҳарбий жароҳатланди, яна ўнлаб кўнгиллилар асирга олинди. Толибонлар давлат муассасалари биноларига ўт қўйишган», дейилади хабарда.
1TV телеканали Тоҳар вилояти полиция бошқармаси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, жангариларнинг уезд марказига ҳужуми маҳаллий вақт билан тонгги соат 6:00да рўй берган. Айни вақтда ҳудудни тинч аҳоли вакилларининг аксар қисми тарк этган.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026