Ўзбекистон | 10:24 / 30.05.2018
10139
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда АКТни ривожлантириш маркази ташкил этилди

Фото: pixabay

Президентнинг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сонли фармони, 2018 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3549-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2018 йил 18 май куни “Тошкент шаҳар “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги 783-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК қайта ташкил этилиб, унга “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК мақоми берилди.

Тошкент шаҳар “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази”нинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларида ишларни режалаштириш, таҳлил ва назорат қилиш, қабул қилинаётган қарорларнинг самарали амалга оширилишини мониторинг қилиш, ҳисоботларни электрон шакллантиришни ўз ичига олган “электрон ҳокимият” комплекс ахборот тизимини жорий этиш;

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ривожлантириш, уларни бошқа давлат органларининг тизимлари билан интеграция қилиш;

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларининг ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш бўйича ташкилий-техник чораларни амалга ошириш;

Тошкент шаҳридаги шаҳар ва туман ҳокимликлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш;

Тошкент шаҳридаги шаҳар ва туман ҳокимликлари, бош бошқарма, бошқарма, корхона ва ташкилотларга ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида дастурлаш ва телекоммуникация йўналишлари билан бир қаторда, замонавий хизматларни (аутсорсинг, консалтинг, бизнес жараёнлари ва бошқарувни мақбуллаштириш) кўрсатиш.

Мавзуга оид