Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ адлия вазирига «Россия иши» бўйича талаб қўйган
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат адлия вазири Жефф Сешнсдан 2016 йилги президентлик сайловларига Россия аралашуви бўйича суриштирув ишларида иштирок этиш ҳақида шахсан сўраган. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп Сешнснинг Россия билан алоқадор исталган суриштирувларда қатнашмаслик бўйича қарори ҳақида эшитиб, адлия вазиридан ўз фикрини ўзгартиришни талаб қилган.
Қайд этилишича, Сешнс президентнинг «буйруғини» бажаришдан бош тортди.
Шу билан бирга, манбалар сўзига кўра, Россия аралашуви бўйича суриштирув ишларини олиб бораётган АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер бу ҳолат билан жиддий қизиқиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мюллер Трампнинг куёвини 7 соат сўроқ қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026