АҚШнинг Тинч океани қўмондонлиги номи ва раҳбари ўзгарди
АҚШнинг Тинч океани қўмондонлиги (PACOM) номи Ҳинд-Тинч океани қўмондонлигига ўзгартирилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис маълум қилган.
“Ҳинд ва Тинч океанларининг ўзаро алоқаси ортиб бораётгани муносабати билан биз Тинч океани қўмондонлигини Ҳинд-Тинч океани қўмондонлигига қайта номлаймиз”, деб айтган Мэттис PACOM’га янги қўмондон тайинланиши тантанали маросимида.
Охирги уч йил бу лавозимни адмирал Гарри Гаррис эгаллаган. Гаррис ҳозир АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси лавозимига илгари сурилган. Ҳозирча бу лавозим бўш қолмоқда. Гарриснинг ўрнини адмирал Филип Дэвидсон эгаллади.
Мэттис маросимдаги нутқида АҚШнинг Тинч ва Ҳинд океанидаги иттифоқдошлари ва ҳамкорлари билан муносабатлари “минтақавий барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун ўта муҳимлиги тасдиқлаганини” таъкидлаб ўтган. Мэттис айнан қайси давлатларни назарда тутаётганини айтмаган.
Шу билан бирга АҚШ охирги йилларда Ҳиндистон билан ҳарбий ҳамкорликни фаол ривожлантириб бормоқда. Икки давлат кемалари Ҳинд-Тинч океани минтақасида мунтазам равишда машғулотлар ўтказиб келади.
Мавзуга оид
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024