14:13 / 31.05.2018
16015

Касильяс Неймарнинг трансфери ҳақида: Роналдуни ҳеч кимга алмашмас эдим

Фото: Getty Images

"Порту" дарвозабони Икер Касильяс "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг "Реал Мадрид"га, Криштиану Роналдунинг парижликлар сафига эҳтимолий трансфери борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Роналдуни Неймарга алмашар эдимми? Йўқ! Мен уни дунёдаги ҳеч қайси ўйинчига алмашмас эдим. Футбол борган сари ўзгариб боришини тушунаман, бироқ ҳозир Криштину – бу "Реал". У мен ўйнаган ўйинчилар орасидаги энг яхшиси. Роналду қилаётган ишлар – ақлбовар қилмас. У кун сайин кучайиб бормоқда. Бу телбалик. 

Одамлар нима дейишидан қатъи назар, у Мадридда бахтли ва бунга қадар нима дейилган бўлса ҳам, у "Реал"да қолган. У кетади, деб ўйламайман. 

Неймар "Реал"дами? У "Барселона" каби катта клубни "ПСЖ"даги янги чақирувларга алмашди. Ҳозир бу трансферни тушунмаган бўлардим, бироқ ҳар бир ўйинчи "Реал"да ўйнашни хоҳлашини биламан", – деди Касильяс. 

Top