Жамият | 14:19 / 31.05.2018
17290
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди

30 май куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида яшовчи М.С. ўзининг “Нексия” русумли автомашинани Чинор ва Зардакўл маҳалласини туташтирувчи йўлда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги тепаликка урилиши оқибатида автомашина ағдарилиб кетган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Натижада автомашина йўловчилари, ҳайдовчи М.С.нинг 9 ёшли қизи Б.Ҳ. ва 53 ёшли Х.Ж. исмли аёл жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлганлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бойсунда ЙТҲ натижасида 2 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид