Жамият | 18:04 / 31.05.2018
8105
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар прокурори кўзи ожизлар мактаб-интернати муаммоларини ўрганди

Тошкент шаҳар прокурори Яшнобод туманидаги кўзи ожизлар мактаб-интернатида кўзи ожиз болаларнинг саломатликларини тиклаши,  билим олиши ва яшаши учун шароитлар яратилганини, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниш аҳволини шахсан ўрганди.

Шундан сўнг, интернат ўқитувчилари билан алоҳида очиқ мулоқот тарзида йиғилиш ўтказиб, интернат фаолиятида йиғилиб қолган муаммолар хусусида уларнинг дардини тинглади.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати

Ўрганиш натижасига кўра, тегишли мутасадди идоралар раҳбарларига белгиланган муддатларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш ҳақида топшириқлар берди.

Мактаб-интернати ошхонаси, ётоқхонаси ва ҳожатхоналарида санитария-гигиена қоидаларига амал қилинмагани, ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйиб, вазифасига совуққонлик билан қарагани ҳамда интернат ходимлари ва ўқувчилари томонидан тушган кўплаб эътирозларни инобатга олиб, мактаб-интернати директори М.Мақсудов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати

Мавзуга оид