18:38 / 31.05.2018
14828

Ўзбекистонлик зиёратчилар Умра амалларини бажариш учун жўнаб кетишди

Бугун, 31 май куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 209 нафардан иборат дастлабки (4 нафар ишчи гуруҳи, 1 нафар шифокор) гуруҳи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг замонавий авиалайнерида Саудия Арабистони Подшоҳлигига Умра амалларини бажариш учун учиб кетишди.

Рамазон Умра зиёратида жами 1500 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишлари бўйича 7 та чартер авиарейсида сафарлари ташкил этилади. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 4 нафар ишчи гуруҳи, 30 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши), 8 нафар шифокор ва 4 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Зиёратчиларни Саудия Арабистони Подшоҳлигида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Энг эътиборлиси Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасининг 10 нафар ғолиби ота-оналари билан, жами – 30 киши бу йил Умра сафарига юборилади. Бу уларни рағбатлантириш мақсадида ташкиллаштирилган. 

Умра зиёратига ўзбекистонлик фуқароларни 31 май кунидан 17 июнига қадар кузатиш ва кутиб олиш режалаштирилган.

Top