Ўзбекистон | 11:58 / 01.06.2018
62093
1 дақиқада ўқилади

Captiva йил охиригача ишлаб чиқаришдан олинади

Фото: autobook

Асака автомобиль заводи 2018 йил охиригача Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимов маълум қилди.

«Ҳозирда Captiva ўрнини босадиганлар тайёрланмоқда. Машина ўз ҳаёт циклининг охирига яқинлашмоқда. Йил охиригача уни чиқаришни тўхтатамиз», - деди Салимов.

Ўзбекистонда Captiva 2007 йил октябрь ойидан бери ишлаб чиқарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Matiz ишлаб чиқаришни тўхтатаётгани хабар берилганди. Ушбу синфдаги автомобилларга бўлган эҳтиёж Spark автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш орқали қопланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид