Сирдарёда стадионда одамлар устига ҳайдалган Captiva аукционда сотилиб, пули давлат ҳисобига ўтказилди
Сайхунобод туманида эгаси стадионга бошқариб тушиб, одамлар устига ҳайдаган Captiva аукционда 100 млн сўмга сотилди. Унинг эгаси бу ҳаракати учун 4,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, Captiva жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилинганди.

Фото: Видеодан кадр
Сирдарёда стадионда одамлар устига ҳайдалган Captiva давлат даромадига ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, суд ҳукми билан машина давлат фойдасига мусодара қилинган. Бунинг ижроси эса МИБга юклатилган эди. Бюронинг Сайхунобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур автомашина баҳоланган ва аукцион савдосига чиқарилган.
2025 йилнинг 3 март куни ўтказилган аукцион савдосида ушбу машина 100 млн 567 минг сўмга сотилган. Сотувдан тушган маблағ давлат даромадига ўтказилиши таъминланган.
2024 йилнинг 29 май куни Сайхунобод туманида маст эркак Captiva’ни стадионга бошқариб тушиб, атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда машинани одамлар устига ҳайдаб борган эди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи тегишли тартибда қамоққа олинган ҳамда машина жарима майдончасига жойлаштирилганди.
Кейинчалик суд ҳукми билан ҳайдовчига 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Captiva машинаси эса жиноят қуроли деб топилган ва давлат фойдасига мусодара қилинганди.
“Иккинчи айланган вақтимда машинамнинг бурчаги бир болага тегиб кетди. Кейин шунча воқеа бўлди, таваккал дедим-да, стадион дарвозасига қараб ҳайдадим. Ўша орада машинани тошбўрон қилишди. Кейин тўғри чиқиб, уйимга кетдим. Ҳаммадан узр сўрайман, тавба қилдим. Энди умуман одам йиғилган жойга, тўйга ҳам бормайман, ваъда бераман. Охирги имконият беришингизни сўрайман”, деган эркак судда.
Судда даъвогарлар ундан шикояти йўқлигини билдирган. Бироқ эркакнинг машинаси олд қисми билан икки нафар шахсни туртиб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

12:20 / 26.05.2025
Сирдарёда 3 киши қудуқдаги газдан заҳарланиб вафот этди

21:56 / 18.01.2025
Тошкентда Captiva ёниб кетди

07:35 / 14.11.2024
Минор масжиди қаршисида Spark ва Captiva тўқнашди

10:43 / 25.09.2024