Ўзбекистон | 10:00 / 01.06.2018
5315
2 дақиқада ўқилади

Мактаб директорларига замонавий менежментнинг инновацион методлари ўргатилади

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб раҳбарлари ва тизим ходимларининг малакасини оширишда уларга бошқарувнинг замонавий методларини ўргатиш жорий этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида тизимдаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда менежментнинг самарали методларини ўқитиш, бошқарувнинг замонавий усуллари билан танишитиришга йўналтирилган ўқувлар йўлга қўйилди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

Жумладан, ўқув курсларида раҳбар-кадрларда ижодий тафаккурни ривожлантириш, уларнинг АКТ ва медиасаводхонлик компетентлигини кучайтириш, соҳага доир халқаро илғор тажриба билан таништиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Фото: Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

Анжуман давомида билдирилган конструктив таклиф ва мулоҳазаларни малака ошириш ва қайта тайёрловга жорий этиш, қабул қилинган тавсияларни халқ таълими тизими фаолиятига татбиқ этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид