АҚШ савдо вазири Хитойга келди, жиддий музокаралар кутиляпти
АҚШ савдо вазири Уилбур Росс бошчилигидаги делегация Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо масалаларини муҳокама қилиш учун Пекинга келди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Хусусан, у Хитойнинг Америкада ишлаб чиқарилган кўпроқ товарларни харид қилиш бўйича ваъдасини муҳокама этмоқчи. Шу тариқа, Пекин мамлакатлар ўртасидаги савдо дисбалансини йўқ қилмоқчи.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, гарчи Пекин Вашингтонга товарларнинг кўплаб турлари бўйича ён босишга тайёр бўлса-да, технологик ишланмалар соҳасида у АҚШ билан рақобатни давом эттирмоқчи.
Экспертларнинг тахминича, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Канада, Мексика ва Европа иттифоқидан пўлат ҳамда алюминий импортига бож жорий этиш ҳақидаги яқинда қабул қилинган қарор, Росснинг музокаралардаги ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой қарийб бир ярим мингта товарга импорт божларини пасайтириши хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024