Жамият | 00:57 / 03.06.2018
18831
2 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурда депутат ташаббуси билан болалар майдончаси фойдаланишга топширилди

Бугунги изчил ислоҳотларнинг намунаси сифатида аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, ҳудудларда маҳаллаларнинг янгича кўринишдаги гузарларини бунёд этиш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётганини айтиш мумкин. Шунингдек, бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилиши белгилаб ўтилган.

Президент фармони ижроси доирасида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” маҳалласида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Лутфулла Убаев ташаббуси билан болалар майдончаси қуриб, фойдаланишга топширилди. 

“Болаларимиз – бизнинг келажагимиз. Биз мана шу келажагимизнинг пойдеворини тўғри қўйсак, кўзлаган олий мақсадларимизга сўзсиз етамиз. Бу болалар юртда бўлаётган ўзгаришларни ҳозирданоқ ҳис эта боришлари керак, ана шунда уларнинг қалбидан жой оладиган Ватан туйғуси ҳеч қачон сўнмайди. Мазкур ташаббус 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига байрам совғаси бўлди”,  - дейди ЎзЛиДеП аъзоси Лутфулла Убаев.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати  Лутфулла Убаев. Фото: KUN.UZ

Маҳалла фуқароларининг таъкидлашича, болалар майдончасининг аввалги ҳолати ачинарли аҳволда бўлган. Эндликда янги майдончада “Ипакчи”нинг 100дан ортиқ боласи спорт билан шуғулланиши мумкин.

Мавзуга оид