Ўзбекистон | 18:28
469
1 дақиқада ўқилади

Кўп квартирали уйларда болалар майдончаси бўлиши шартлиги белгиланди

Адлия вазирлиги «Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари»ни давлат рўйхатидан ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қоидаларга кўра, Кўп квартирали уйларни бошқариш органи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

- кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўриндиқлар ўрнатиши;

- тегишли масофада чиқиндиларни ташлаш учун чиқиндиларни ажратувчи урна жойлаштириш.

Уйларга туташ ер участкаларида қуйидаги умумий фойдаланиш майдончалари бўлиши керак:

- мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар ўйнаши учун;

- катта ёшдаги аҳолининг дам олиши учун;

- жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш учун;

- маиший чиқиндиларни йиғиш учун;

- ит ва бошқа уй ҳайвонларини сайр қилдириш учун;

- велосипед ва бошқа мобил воситаларни (самокат, ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларнинг аравачалари) сақлаш учун.

Уйларга туташ ер участкаси ҳамда инфратузилма объектлари ободонлаштирилиши, дарахтлар ва ўсимликларга, ўтиш йўлкалари ва тротуарларга сув сепиш учун муҳандислик-техник қурилмалар билан жиҳозланиши, электр ёритиш тизимига эга бўлиши керак.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид