Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакияда орфографик хатоли 0 евро сотувга чиқди
2 июнь куни Словакияда 0 евро номиналли сувенир банкнотаси сотувга чиқди. Купюралар орфографик хато билан босмадан чиққан, дея хабар беради Slovakia International радиоси.
Банкнотада Дунай узра қад кўтарган тарихий Братислава қалъаси тасвирланган, қачонлардир бу ерда Венгрия ҳукмдорларига тож кийдириш маросими бўлиб ўтган.
Bratislavský hrad (Братислава қалъаси) ёзувида иккинчи s ҳарфи тушиб қолдирилган ва Bratislavký hrad деб ёзилган. Таъкидланишича, келажакда шу хато туфайли банкнота қиймати ошиши мумкин.
Аввал Словакияда Ғалаба кунига шунингдек 0 евро номиналли сувенир банкнотаси ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026