Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳромжон Аълоев Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси бўлди
Ўзбекистон Қатардаги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлади (қароргоҳи Кувайтда).
Қатар ТИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг Қатардаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Кувайтда) Баҳромжон Аълоев Қатар давлат ташқи ишлар вазири Султон бин Саад ал-Мурайхига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
Қатар давлат ташқи ишлар вазири элчига муваффақиятлар тилади ва Қатар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш тарафдори эканини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулазиз Комилов Доҳа шаҳрида Қатар бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бен Абдел Раҳман Бен Жасем Ал Тани билан учрашганди.
Мавзуга оид
17:46
Қатарнинг собиқ амири вафот этди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026