Иқтисодиёт | 17:44 / 04.06.2018
4690
2 дақиқада ўқилади

Хитой 2025 йилга бориб Хайнан оролида эркин савдо зонасини яратади

Фото: Nelson Ching/Bloomberg

Хайнан орол провинцияси (Жанубий Хитой) ҳукумати 2025 йилга бориб Хайкоу шаҳрида эркин савдо зонасини яратиш ҳақида эълон қилди. "Синхуа" агентлиги душанба куни шу ҳақида хабар берди

Таъкидланишича, 300 кв. км'ли янги Цзяндун тумани шаҳарнинг шарқий қирғоғида жойлашади. Унинг ҳудудида миллий қўриқхонаси бўлган экологик зона, шунингдек саноат ва шаҳар объектлари комплекси бўлади.

Ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича провинция қўмитаси раҳбари Фу Сюаньчаонинг сўзларига кўра, "янги туман қурилишида асосий фаза етти йил давомида тугалланади".

Жорий йилнинг апрелида ХХР ҳукумати "ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини амалга оширишда янги қадам сифатида эркин савдо портлари тармоғи"ни яратиш режаси ҳақида эълон қилганди. Янги портлар қуриладиган жойлардан бири сифатида Хайнан танланган.

Оролнинг очиқлигини ошириш ташаббуси тарғиботи доирасида маҳаллий маъмурият хориждан келаётганлар учун виза олиш шартларининг ўзгаргани ҳақида эълон қилди. Шу йилнинг 1 майидан 59 мамлакат фуқароларига нисбатан визасиз режим жорий қилинган, Россия, Буюк Британия, Франция, Германия, АҚШ ва бошқалар шулар жумласидандир.

Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилдан бошлаб Хитой бутун мамлакат бўйлаб 11 эркин савдо зонасини таъсис этган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид