Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатл этилишини 24 йил кутган жиноятчи камерадан ўлик ҳолда топилди
АҚШнинг Алабама штатида ўлим жазосига ҳукм қилинган жиноятчи якшанба куни ўз камерасидан ўлик ҳолда топилди. 57 ёшли Жеффри Линн Борден қамоқда 24 йил, беш ой ва тўрт кун ўтирган, деб хабар қилмоқда Fox News телеканали.
"Борден қамоқхона камерасида соат тахминан 02:30 [Тошкент вақти билан 12:30]да, текширув вақтида ўлик ҳолда топилди. Ўлим 15:00 [Тошкент вақти билан 01:00]да қайд этилган. Жасад Алабама суд-тиббий экспертизаси бошқармасига топширилди", - дея АҚШ Қамоқхоналар ва пенитенциар муассасалар бюроси маълумотини келтиради телеканал.
Борден 1993 йилда ўз рафиқаси ва унинг отасини ўлдиргани учун қамоққа олинганди. Америкалик уларни уч фарзанди кўз ўнгида ярим автоматлаштирилган тўппончадан Рождество арафасида отиб ташлаган.