17:35 / 04.06.2018
5282

ОКМК клуби Виктор Кумиков билан хайрлашди

Фото: ПФЛ

ОКМК футбол клуби мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди, деб хабар беради ПФЛ сайти.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, бир ярим мавсум давомида жамоани бошқариб келган Виктор Кумиков, жамоа раҳбариятига мурожаат этиб, истеъфо сўраган. Ўзаро келишувга кўра, бош мураббий ва жамоа ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинди. 

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилги мавсум бошида клуб бошқарувини қўлга олган Виктор Кумиков қўл остида ОКМК миллий чемпионатда 43та ўйинда майдонга тушиб,  15 ғалаба,  12 дуранг ва 16 мағлубият қайд этди.

Top