Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналдонинг рамзий терма жамоасидан Роналду жой олмади

Фото: EFE
Бразилия терма жамоаси сафида икки карра жаҳон чемпиони Роналдо футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий терма жамоани тузди. Бироқ бразилиялик айни вақтда жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири Криштиану Роналдуни бу таркибга киритишни лозим топмади.
Роналдо “орзусидаги жамоа”га дарвозабон Жанлуижи Буффон, ҳимоячилар Кафу, Паоло Мальдини, Фабио Каннаваро ва Роберто Карлос, ярим ҳимоячилар Андреа Пирло, Зинедин Зидан ва Диего Марадона, ҳужумчилар Лионель Месси, Пеле ҳамда ўзини киритган.
Аммо Роналдо 5 карра “Олтин тўп” соҳиби, 5 карра Чемпионлар лигаси ғолиби, 2016 йилги Европа чемпионини эътибордан четда қолдирган.
Роналдо ҳам ўз вақтида “Реал” Мадрид сафида тўп сурган. У “қаймоқранглилар” билан 2 марта Испания чемпиони бўлган. Бразилиялик, шунингдек, 1994 ва 2002 йиллар жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, у “Барселона”, “Интер” ва “Милан” клублари сафида тўп сурган.