Иқтисодиёт | 12:40 / 04.06.2018
26079
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» импорт ўрнини босиш учун компаниялар қидиришни бошлади

Фото: uzavtosanoat.uz

«Ўзавтосаноат» импорт ўрнини босадиган корхоналарни излашни бошлади. Бу ҳақдаги тегишли эълон Иқтисодиёт вазирлигининг сайтида жойлаштирилди. 

«Импортни қисқартириш ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллий тадбиркорлардан сотиб олиш мақсадида, «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан енгил автомобиллар, юк машиналари ва автобусларнинг турли модификациялари учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар тўғрисида маълумотларни имкон қадар қисқа муддатларда бериш сўралган», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимов компания автомобилсозлик саноатини қайта ташкил этишни бошлагани, Ўзбекистонда енгил автомобилларнинг бошқа ишлаб чиқарувчилари пайдо бўлишини хабар қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид