Ўзбекистон | 12:06 / 05.06.2018
15785
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда бош солиқчи вазифасини бажарувчиси тайинланди

Фото: Kruz.uz

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига Байрам Оринбаевич Карабаев тайинланди. Бу ҳақда Kruz хабар бермоқда.

Б.Карабаев бунга қадар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Отабек Сапарбаев Беруний туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Беруний тумани собиқ ҳокими Фарход Эрманов эса Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид