Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади
“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрь кунидаги 2015-ХII-сони билан тасдиқлаган, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин:
1) 128-модда биринчи қисмидаги «128-3,128-5,128-6 ва 130-моддаларида» деган сўзлар «128-3-моддаси, 128-4-модда биринчи қисми, 128-5, 128-6 ва 130-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилади;
2) 128-4-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«128-4-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши ёки кириши»
Светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган тўхташ чизиғига кириш, – энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, — энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.».
3) 135-модда биринчи қисми диспозициясидаги «лицензия карточкаси ёки йўл варақаси» деган сўзлардан сўнг «юридик шахслар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификати» деган сўзлар билан тўлдирилади;
4) 135-1-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилади;
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ҳайдовчиларни малака ошириш қонун ҳужжатлари тўғрисидаги талабларини бузиш»
қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм тўлдирилади:
«Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини малака ошириш курсларини ўтмасдан транспорт воситаларини бошқариши, - энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.».
5) 290-модда бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексга мувофиқ кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, овчилик билети олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек кема бошқарувчиси гувоҳномасининг талонига тегишлича ёзиб қўйилиб, талон кема бошқарувчисига қайтариб берилади.
Кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ва ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгилаган тартибда амалга оширилади.».
6) 291-модда иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.».
7) 326-модда учинчи қисмида «332-моддаси биринчи қисмида белгилаб қўйилган» деган сўзлар «332-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилади.
8) 332-модда:
иккинчи қисмида «Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган” деган сўзлар чиқариб ташланади;
қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдирилади:
«Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун (ушбу Кодекснинг 128-3-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари, 128-4-моддаси 3-қисми, 128-5, 131, 133, 134, 136, 194-моддалари бундан мустасно) жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб йигирма кундан кечиктирмай тўланган тақдирда жарима суммаси ўн беш фоизга камаяди»;
учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисобланади;
9) 341-модда:
биринчи қисмидаги «шунингдек» деган сўз «кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ва» деган сўзлар билан алмаштирилади;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Башарти ҳайдовчи ёки кема ҳайдовчиси транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг айрим категорияларини бошқариш ҳуқуқидангина маҳрум этилган бўлса, суднинг қарорига мувофиқ белгиланган тартибда қайси категориядаги транспорт воситасини ҳамда кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.».
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

12:31 / 30.04.2025
Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади

12:14 / 30.04.2025
Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси қабул қилинади

13:36 / 29.04.2025
Ўзбекистонда Экология кодекси қабул қилинади

12:30 / 29.04.2025