Ўзбекистон | 16:12 / 05.06.2018
7603
1 дақиқада ўқилади

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш давлат хизмати ишга туширилди - ИИВ

Фото: my.gov.uz

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш давлат хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3126-сонли қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) орқали манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш давлат хизматини республика миқёсида ишга туширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ биометрик паспорт олиш учун электрон навбатга ёзилиш ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга оид