Тошкент шаҳар бош солиқчиси тайинланди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 июндаги тегишли қарорига асосан Нормат Тўлкунович Турсунов Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Республикадаги иқтисодий салоҳияти энг юқори ҳудуд – пойтахт солиқ идораларига раҳбар этиб тайинлаш унга катта ишонч билдирилаётганидан далолат беради.
Н.Турсунов давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаб, кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2010-2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитаси собиқ раиси Ботир Парпиев нега ишдан олинганини айтганди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:36 / 14.05.2025
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади

16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди

19:08 / 13.05.2025