10:01 / 05.06.2018
16584

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Facebook’да ўз расмий саҳифасини очди

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Facebook’да ўз расмий саҳифасини очди.

Жамшид Қўчқоров
Фото: Facebook /JKuchkarov

«Расмий саҳифамга хуш келибсиз! Ҳурматли дўстлар, мен сизларни мамлакатимизда бўлиб ўтаётган молиявий ислоҳотлар ҳамда иш фаолиятим билан ижтимоий тармоқ ёрдамида хабардор қилиб бормоқчиман. Шу билан бирга, сизнинг фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз мен учун жуда муҳимлигини билдирмоқчиман. Сизлар билан бевосита мулоқот қилишдан бағоят мамнунман», - дея ёзган Ж.Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамшид Қўчқоров Evergreen Motors Group компанияси раиси Ким Чанг Кеон билан музокаралар ўтказгани хабар берилганди.

Top