Жаҳон | 08:14 / 06.06.2018
4771
1 дақиқада ўқилади

Гватемаладаги вулқон сабабли 192 киши бедарак йўқолгани маълум қилинди  

Фото: AP/ Santiago Billy

Гватемалада Фуэго вулқони отилиши оқибатида 192 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда 5 июнда мамлакатнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини камайтириш хизмати раҳбари Серхио Кабаньяс маълум қилди.   

“Бизда 192 киши бедарак йўқолган. Уларнинг исмлари, қайси қишлоқдан эканликлари ҳақида маълумот бор”, деб айтган Кабаньяс.

Маълум қилинишича, 75 киши жасади топилган, улардан 23 нафарининг шахси аниқланган. Шунингдек, 32 нафар одам шифохоналарда қолаётгани, улардан аксариятининг аҳволи оғирлиги маълум қилинган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид